«Барселона» Испания чемпионатида 11 йил ичидаги энг ёмон стартини қайд этди
«Барселона» Испания чемпионатининг жорий мавсумида 7 турдан кейин 13 очко жамғарган. Каталонияликлар жамоаси бундай ёмон стартни охирги марта 2005/06 йилги мавсумда қайд этганди.
11 йил олдин кўк-анорранглилар жамоаси 7 турдан кейин 10 очко жамғаришганди. Ўша мавсум якунида «Барселона» чемпионликка эриша олганди.
7-турда Луис Энрике шогирдлари «Сельта»га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Меҳмонлар сафида голларга Пионе Систо, Яго Аспас ва Педро Эрнандес муаллифлик қилди, яна бир гол мезбонлар ҳимоячиси Жереми Матьё ҳисобига ёзилди. «Барселона» сафида ҳимоячи Жерар Пике дубль қайд этди, «Сельта» дарвозасига белгиланган пенальтини Неймар аниқ амалга оширди.
Айни вақтда «Барселона» 13 очкоси билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда жойлашиб турибди. Мадриднинг «Атлетико» жамоаси 15 очко билан биринчи ўринда. Иккинчи ўриндаги «Реал» 15 очко тўплаган, учинчи ўринда «Севилья» 14 очко билан жойлашган.
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
10:44 / 25.06.2017
Месси «Барселона» академиясида тўп тепиб юрган пайтлар (видео)
10:40 / 19.11.2016
«Матч ТВ» Испания чемпионати ўйинларини намойиш этадими?
10:00 / 19.11.2016
Гвардиола кимни «Барселона» президенти сифатида кўришни хоҳлашини билдирди
12:52 / 10.10.2016