Спорт | 12:53 / 03.10.2016
5336
1 дақиқада ўқилади

Энрикенинг собиқ жамоаси «Сельта» унинг «Барселона»сини ҳаммадан кўп мағлуб этмоқда

«Сельта» Испания чемпионатининг 7-турида «Барселона»ни 4:3 ҳисобида енгди.

Бу эса галисияликлар Луис Энрике бош мураббий бўлганидан буён «Барселона»ни учинчи марта мағлуб этиши бўлди. Бу Испания клублари орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Энрике «Сельта»ни «Барселона»га алмаштирганидан кейин жамоалар шу вақтгача жами 5 марта учрашган, бу ўйинларнинг 3тасида «Сельта», 2 мартасида «Барселона» ғалаба қозонган.

«Реал» Энрике Каталонияга қайтганидан кейин унинг бошқарувидаги «Барселона» билан 4 учрашув ўтказган, бу тўқнашувларда 2 томон ҳам 2 мартадан ғалаба қозонган.

«Атлетико» эса ўзаро 7 учрашувдан биттасида ғалаба қозонган, бир учрашувда дуранг қайд этилган, 5та ғалаба «Барселон»да.

Манба: Tribuna.uz

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид