07:42 / 03.10.2016
5908

Tesla етказиб берган автомобиллари бўйича ҳисобот берди

Tesla компанияси жорий йилнинг 3-чорагида етказиб берган электромобиллари сони 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга ўсганини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот баёнотида айтилди.

Компания маълумотларига кўра, Tesla 3-чоракда 24,5 мингта электромобиль сотган. Ундан 15,8 мингтаси Model S, 8,7 мингтаси Model X кроссоверига тўғри келган. Ўтган чоракка нисбатан савдолар 70 фоизга, ўтган йилнинг шу чорагига нисбатан 111 фоизга ўсган.

Компанияда айтилишича, автомобиль бевосита мижоз ихтиёрида бўлганда ва барча қоғоз ишлари муваффақиятли бажарилганда у етказиб берилган деб ҳисобланади. Компания кейинги чоракда автомобиллар етказиб бериш ҳажми озгинча ошишини кутмоқда ва 2016 йил 2-ярмида 50 мингтадан кўпроқ автомобиль сотишга умид қилмоқда.

 

Top