Технология | 10:24 / 10.10.2016
4292
1 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy 7 Note ишлаб чиқаришни вақтинчаликка тўхтатади

© AP Photo/ ahn Young-joon

Samsung Electronics вақтинчалик  Galaxy Note 7 смартфонини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақида компаниянинг етказиб бериш хизмати ходимларидан бири хабар берди.    

«Бу чора-тадбирлар халқаро етказиб бериш билан шуғулланувчи  Вьетнамдаги заводда жорий этилади», — дейилади манбада.

Сентябрь бошида Samsung қурилма аккумуляторининг ёниб кетиши ҳақидаги хабардан сўнг вақтинчалик Galaxy Note 7 сотувини тўхтатди.

1 октябрь куни компания Жанубий Кореяда смартфонлар сотувини қайта янгилагани тўғрисида маълум қилганди.  

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид