17:52 / 10.10.2016
9932

Тошкент ҳайвонот боғига илк марта жирафа келтирилди

Фото: tashkentzoo.uz

Тошкент ҳайвонот боғига Қозоғистондаги ҳайвонот боғидан жирафа олиб келинди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берган.

Хабар қилинишича, Олмаота ҳайвонот боғи Олатов лақабли 3 ёшли эркак жирафани Тошкент ҳайвонот боғига совға қилиб юборган.

Бу ёш жирафа Хан ва Грация лақабли жирафалардан туғилган. Қозоғистонга илк жирафа 2003 йили Жанубий Африка Республикасидан келтирилганди. Ҳозирда ундан 12 марта насл олинган.

Узоқ йўл босиб келган Олатов янги ҳудудга мослашиб, мева ва сабзавотлар, акация ҳамда қайрағоч новдаларини иштаҳа билан ямлаётгани қайд этиб ўтилган.

Top