Спорт | 11:35 / 13.10.2016
8416
1 дақиқада ўқилади

Франция президенти футболчиларни ранжитадиган сўзлар айтгани ошкор бўлди

Франция президенти Франсуа Олланд футболчиларнинг интеллектуал қобилиятига шубҳа билдиради.

Yahoo Sports французлар президентининг «Президент айтмаслиги керак бўлган гаплар…» номли китобидан парчаларни нашр қилди. Уларда ўзини футбол мухлиси ҳисоблайдиган Олланд футболчилар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтган.

«Улар ёмон тарбия олган болалар каби бошлаб, сўнгра бадавлат юлдузларга айланиб қолишади. Улар нима яхшию, нима ёмон эканини билишга руҳан тайёр бўлишмайди. Франция футбол федерацияси уларга футбол майдонида эмас, балки синф хоналарида машғулотларни ташкил қилиб бериши керак. Уларнинг мияси учун ҳам машғулотлар керак», дея Олланддан иқтибос келтирилган нашр хабарида.

Манба: Tribuna.uz

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид