Спорт | 15:40 / 17.10.2016
8215
2 дақиқада ўқилади

Венгер Ўзил билан шартнома тузиш ҳақида: Агар сизда пул кўп бўлса, менга қўнғироқ қилинг

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ярим ҳимоячиси Месут Ўзил билан янги шартнома борасида музокаралар қандай кечаётгани ҳақида маълумот берди.

2018 йилда амалдаги шартномаси якунига етиб, эркин агентга айланиши мумкин бўлган германиялик футболчи янги келишув орқали кўпроқ маош олишни истамоқда. Қолаверса, «Арсенал» сўнгги марта 2014 йилда АПЛда ғолиб чиққан ва футболчи совринлар учун жиддий курашадиган жамоада ўйнашни истайди.

«Агар сиз яхши банкир бўлсангиз, менга қўнғироқ қилинг (кулади). Ўйлайманки, Месутни кўндириш учун алоҳида ҳаракат қилиш шарт эмас. У биз билан қолишни истайди. «Арсенал» чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Лекин АПЛда «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Челси», «Тоттенҳэм» каби жамоалар ҳам бор ва уларнинг барчаси чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Лекин ҳеч кимга ғолиблик кафолатланмаган. 

Музокаралар олиб борилмоқда, музокаралар сокин кечгани маъқул. Вақти келиб бу ҳақида маълумот берамиз. Албатта биз ўзимизнинг энг яхши футболчиларимизни сақлаб қолишни истаймиз. Бу ҳақда гап сотгандан кўра, Ўзил билан музокараларда қатъийроқ ҳаракат қилиб, харажатни аямаслик керак», — деган Венгер.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид