Жамият | 18:23 / 30.10.2016
9341
1 дақиқада ўқилади
Бишкекда капсулалардан иборат илк меҳмонхона очилди
Бишкекда одатий апартаментлар ўрнига капсулалар бўлган меҳмонхона очилди. Бу ҳақида Sputnik нашри хабар берди.
Ушбу меҳмонхонанинг энг ўзига хос жиҳати - у ерда одатий хоналар ўрнига 1,5Х2 метр ўлчамли капсулалар хизматга шай.
Меҳмонхона маъмури Нурбек Абдигуловнинг сўзларига кўра, у ерда умумий ҳисобда 21та бир ўринли капсулалар мавжуд.
"Ошхона ва ҳожатхона умумий. Меҳмонхонага ташриф буюрувчилар учун алоҳида шкафчалар бор. Ҳар бир капсулада — кичик телевизор ва Wi-Fi мавжуд", - дейди Абдигулов.
Меҳмонхона 24 соат хизмат кўрсатади.
Мавзуга оид
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
18:02 / 10.08.2024
TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:31 / 23.07.2024
Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин
09:13 / 18.05.2024