ЮНЕСКО Масжидул Ақсони “Ибодат тоғи” деб аташни инкор қилди
26 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият бўйича қўмитаси ЮНЕСКО «Қуддусдаги эски шаҳар ва унинг девори» лойиҳасини қабул қилиб, Ибодат тоғи деган атамани инкор қилди. Бу ҳақда Info.islom.uz хабар берган.
Қарорни 10 мамлакат вакили қўллаб-қувватлаган, икки вакил қарши чиқди, 8 мамлакат овоз беришдан бош тортган, Ямайка вакили овоз беришда иштирок этмаган. Овоз бериш Хорватия ва Танзаниянинг талабига кўра, яширинча тарзда амалга оширилган.
Ушбу лойиҳани Фаластин ва Иорданиянинг номидан Кувайт, Ливан ва Тунис давлатлари тақдим қилган эди.
Резолюцияда, жумладан, Ибодат тоғининг номи Ҳарам-уш-шариф деб юритилган, унинг яҳудийлар учун муқаддас қадамжо экани инкор қилинган, «археологик қазилмалар» эса вайронгарчиликлар деб аталган.
Исроил ушбу резолюция овозга қўйилмаслиги учун қаттиқ ҳаракат қилди, ҳеч бўлмаганда қарорни тушириб қолдиришни талаб қилди. Резолюция қабул қилингач, бош вазир Бинямин Нетаняҳу уни камситиш деб баҳолаб, «Бу ерда Исроил эмас, ЮНЕСКО айбдор», деди.
ЮНЕСКО ижроия кенгаши 18 октябрь куни қабул қилган қарорда Исроил бу минтақада тинчлик сақланишини таъминлаши лозимлиги, Масжидул Ақсони Ҳарам-уш-Шариф дейиш, унинг ўзига хос маданий мероси экани баён қилинган. Резолюцияни қабул қилишга 24 мамлакат овоз берди, 6 мамлакат қарши чиқди, 24 мамлакат бетараф бўлди.
Резолюцияда 19 ўринда Масжид Ақсо номи зикр қилинган бўлиб, унга «Ҳарамул-шариф» деган, Исроил Масжидул Ақсо ўрнига ишлатиб келган Ибодат тоғи деган атама ишлатилмаган.