Жаҳон | 07:01 / 04.11.2016
20451
1 дақиқада ўқилади
Огайо штатида олмахон муддатдан аввал АҚШ президентлиги сайловлари ўтишига "ўз ҳиссасини" қўшди
АҚШнинг Огайо штатидаги Майами округида муддатдан аввал АҚШ президентлиги сайловлари олмахон сабабли барбод бўлишига бир баҳя қолди. Гап шундаки, олмахон электр узатиш тармоғида қисқа туташув келтириб чиқарган, деб хабар бермоқда CNN.
"Биз электр энергиясиз қолдик ва қоғоз бюллетенлардан фойдаланишга мажбур бўлдик", деб тушунтирди журналистларга округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари.
Кузатувчиларнинг маълумотларига кўра, олмахон билан юз берган воқеа сайловчиларга 300 га яқин қоғоз бюллетен ажратилишига олиб келган, бу эса овоз бериш жараёнининг анча чўзилишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
07:12 / 28.09.2023
Тошкент ва Майами ўртасида мунтазам авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин
14:39 / 13.06.2023
Майами полицияси Трампга айблов қўйилганидан кейин юз бериши мумкин бўлган митингларга тайёрланяпти
13:17 / 23.01.2022
Америка самолёти йўловчилардан бири ниқоб тақишни истамагани учун Атлантика устида ортга қайтиб кетди
19:51 / 08.07.2021