Жаҳон | 08:21 / 08.11.2016
10351
1 дақиқада ўқилади
Мўсул яқинида террорчилар қурбонларининг оммавий қабристони топилди
Ироқнинг Мўсул шаҳридан жанубда жойлашган Ҳаммам-ал-Алил шаҳри ҳудудидаги таълим муассасаси биносида ИШИД жангарилари қурбонларининг оммавий қабристони топилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Ироқлик ҳарбийлар 100 дан кўпроқ бошсиз жасаддан иборат қабристонни 7 ноябрда жангарилардан озод қилинган шаҳардаги қишлоқ хўжалиги академияси биносида аниқлашган. Маълум қилинишича, воқеа жойига оммавий қотилликларни тергов қилувчи махсус отрядлар жўнатилган.
"ИШИД жангарилари тўдалари халқимизга қарши жиноятлар содир этишни давом эттирмоқда", деб айтилди ироқлик ҳарбийлар баёнотида.
Мавзуга оид
20:22 / 07.09.2024
Британияда чақалоқлар ва ёш болаларнинг оммавий қабри топилди
09:14 / 07.09.2018
Мексикада 160 дан кўпроқ одам кўмилган оммавий қабристон топилди
09:14 / 29.08.2018
Шри-Ланкада қурилиш вақтида оммавий қабр топилди
00:35 / 10.01.2018