Спорт | 18:47 / 08.11.2016
17901
1 дақиқада ўқилади

Жанубий кореяликларнинг етакчи ҳужумчиси Ўзбекистонни осонлик билан енгиш мумкинлигини айтди

Бугун Жанубий Корея терма жамоаси машғулотларга киришди. Машғулотлар якунига етгач, корейс ОАВ вакиллари жамоанинг етакчи футболчиси ҳисобланган Сон Хеунг Миннинг фикрларига қизиқди. 

“Бу ўйин ўз майдонимизда ўтишини ҳисобга олсак, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб мақсадга эришиш мумкин. 

Жамоадошларим бу ўйиннинг аҳамиятини жуда яхши англаб туришибди. Гуруҳда 3-ўринда турган бўлсак ҳам Ўзбекистонни енгиб, юқорига кўтарилиш имкониятимиз бор. Ўзбекистон табиийки яхши жамоа.

Лекин бизнинг мақсадимиз фақат ғалаба. Бемалол ғалаба қозона оламиз. Узоқ масофаларга учишлар чарчатиши аниқ. Аммо бу бизга халақит бера олмайди. Товонимдан олган жароҳатимни тасдиқлайман. Ҳозир даволанишда давом этяпман”, дея “Тоттенҳэм” ярим ҳимоячиси Сон Хеунг Мин сўзларини келтирган std.uz.

Мавзуга оид