Жаҳон | 20:53 / 09.11.2016
11983
4 дақиқада ўқилади

9 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 9 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Самарқанд вилоятида 2 туман ҳокими алмаштирилди


Фото: Uz24

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташкилий масаларни кўриб чиқди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон Афғонистонга "Толибон" билан музокаралар ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди


Фото: inforeactor.ru

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон ва "Толибон" радикал гуруҳи ўртасида музокаралар учун майдон тақдим қилишга тайёр, деб маълум қилди Афғонистон президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Каргар.

>>>  Батафсил.

Республикачилар Вакиллар палатасида устунлик қилди


Фото: Reuters

АҚШ Республикачилар партияси Конгресснинг қуйи палатаси - Вакиллар палатасида кўпчилик ўринга эга бўлди.

>>> Батафсил.

АҚШнинг янги 45-президенти номи маълум бўлди

Bloomberg агентлигининг хабар қилишича, Дональд Трамп Сайловчилар коллегиясида 276 нафар сайловчига эга бўлиб, АҚШнинг 45-президенти бўлди.

>>> Батафсил.

Путин Трампни ғалаба билан табриклади


Фото: © AP

Россия президенти Владимир Путин 9 ноябрь, чоршанба куни республикачи Дональд Трампни АҚШ президентлиги сайловларида ғолиб бўлганлиги билан муборакбод этди.

>>> Батафсил.

Туркия Трампни ғалаба билан табриклади

Туркия бош вазири Биноли Йилдирим ва мамлакат Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Дональд Трампни АҚШ президентлиги учун сайловларда ғолиб чиққани билан табриклади.

>>> Батафсил.

НАТО бош котиби Трампни табриклади


Фото: Reuters

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг миллиардер Дональд Трампни АҚШ президентлиги учун сайловда ғолиб бўлгани муносабати билан муборакбод этди.

>>> Батафсил.

Хитойда етти юлдузли меҳмонхона иш бошлади

Шанхайда шаҳарда биринчи етти юлдузли меҳмонхона очилди. Wanda Reign on the Bund қурилишига уч йил ва 515 миллион доллар сарфланди.

>>> Батафсил.

Украина президенти Трампнинг ғалабасига ўз муносабатини билдирди


Фото: УНИАН

Украина президенти Пётр Порошенко Дональд Трампни АҚШ президентлик сайловларидаги ғалаба билан табриклади.

>>> Батафсил.

Трампнинг ғалабасидан сўнг намойишлар бошланди: Калифорния АҚШ таркибидан чиқмоқчи


Фото: Reuters

АҚШ президенти сайловида республикачи Дональд Трампнинг ғалабасидан сўнг, Калифорниянинг Окленд шаҳрида норозилик намойиши бошланди.

>>> Батафсил.

Олтин баҳоси АҚШдаги сайловлар фонида кескин кўтарилиб кетди


Фото: © Fotolia

АҚШдаги президентликка номзодлар - Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон ўртасидаги жиддий кураши ҳамда асосий штатларда миллиардернинг етакчилик қилиши фонида олтин баҳоси сўнгги тўрт соат ичида 4,5 фоизга кўтарилиб кетди.

>>> Батафсил.

Honda «Duster» рақибини намойиш қилди


Фото: autodato.com

Япониянинг Honda компанияси WR-V ихчам кроссоверини намойиш этди. Аввал хабар қилинганидек, у айрим автомобиль бозорларида Renault Duster ва Ford EcoSport моделларига рақобат қилиши кутилмоқда.

>>> Батафсил.

Осиёнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум бўлди

 

Осиё Футбол Конфедерацияси 2016 йилги мавсум якунига кўра энг яхши футболчи номини қўлга киритиши мумкин бўлган номзодлар номини эълон қилди. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати хабар берди.

>>>  Батафсил

Франк де Бур Туркиядан таклиф олди


Фото: eurosport.ru

"Интер"нинг собиқ бош мураббийи Франк де Бур "Галатасарой"ни бошқариши мумкин.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид