17:31 / 09.11.2016
4989

LG G5 Android Nougat версиясигача янгиланмоқда

Android 7.0’га ўтишдаги юқори тезлик LG компаниясининг фойдаланувчи ва маҳсулотларни самарали қўллаб-қувватлашидан далолат беради, бу компаниянинг смартфонлар бозоридаги устун томони ҳисобланади.

LG Electronics (LG) компанияси Жанубий Кореяда LG G5 смартфонларининг операцион тизимини Android 7.0 Nougat версиясигача янгилаш ишларини бошлади. LG V20 модели намойишидан сўнг LG компанияси Andorid Nougat'да қурилма чиқарган биринчи ишлаб чиқарувчи бўлди. LG бундан аввал Android Marshmallow операцион тизимида  ишлаб чиқарилган смартфонларни Nougat версияга янгилашни таклиф қилмоқда.

Операцион тизимни янгилаш Жанубий Кореядан кейин Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё ва бошқа минтақаларда ҳам жорий қилинади. LG G5 смартфони эгалари янгиланиш  тизимининг ўрнатишга тайёр эканлиги ҳақида хабар олишади. Қўшимча маълумотлар келгуси ҳафталарда ҳар бир мамлакатга алоҳида тақдим этилади.

Android 7.0 Nougat самарадорликни ошириш ва LG G5 смартфонлари фойдаланувчиларига қулайлик яратишга йўналтирилган бир қатор янги функцияларга эга. Масалан, In Apps функцияси қурилмага ўрнатилган иловалар бўйича қидирувни амалга оширади. Янги кўп деразали интерфейс икки марталик босиш орқали бир иловадан бошқасига ўтиш ҳамда бир экранда икки дастурни ишга тушириш имконини беради. Кенгайтирилган пресонал созламалар ва ақлли хабарлар смартфонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.

“LG компанияси ўз истеъмолчиларига энг яхши, энг замонавий мобил технологиялар кераклигини яхши билади”, - дея таъкидлади LG Mobile компанияси вице-президенти, тадқиқотлар ва ривожлантириш бўлими раҳбари Ким Хён Жанг.

LG интернетда

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top