Хитойнинг марказий қисмидаги Хэнан вилоятида қурилаётган уйнинг бехосдан қулаши оқибатида 4 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.
Бахтсиз ҳодиса Синсян шаҳар округи Чжансинчжуан қишлоғида рўй берган. Вайроналар остида қолиб кетган 6 кишининг 4 нафари кейинроқ шифохонада жон таслим қилган.
Айни вақтда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
















