Die Welt: ИШИД жангариларни Европага тушиш учун қочқинлардек кўринишга ўргатмоқда
Германия федерал разведка хизмати ИШИД жангарилари умумий муҳожирлар оқимида Европага тушиши ва кейинчалик терактлар уюштириши мақсадида қочқинлардек кўриниш учун махсус ўргатилишларининг борган сари кўпроқ исботига эга бўлмоқда. Бу ҳақда Die Welt нашри хабар бермоқда.
Хизмат маълумотларига кўра, ИШИД ўз жангариларини полицияда сўроқ вақтида қочқинлардан фарқлаб бўлмайдиган кўринишда бўлишга ўргатмоқда. Шунингдек, жангарилар бошпана берилиши учун ариза беришда ўзларини тўғри тутишга ўргатилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, разведка Парижда 2015 йил 13 ноябрда теракт уюштирган 9 террорчи ҳам Европага айнан қочқин кўринишида келгани аниқлаган. Хизматнинг дастлабки маълумотларга кўра, теракт ташкилотчиларидан бири Европани тарк этишга муваффақ бўлган ва ҳозирда Сурияда юрибди.
Нашрнинг маълум қилишича, террорчиларнинг қочқинлар сифатида келиши хавфи ҳали ҳам юқори қолмоқда. Бироқ разведка матбуот хизматида нашр олган маълумотларга изоҳ беришдан бош тортилди.
Бир йил аввал 2015 йил 13 ноябрда Парижнинг "Батаклан" концерт залида томошага йиғилган одамлар террорчилар ҳужумига учраганди.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024