Жамият | 14:53 / 19.11.2016
12177
2 дақиқада ўқилади

Мишель Обама модельери Меланья Трамп билан ҳамкорлик қилмаслигига ойдинлик киритди

Фото: © РИА Новости

Асли франциялик модельер Софи Теле АҚШнинг янги биринчи хоними Меланья Трамп билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Софи Теле АҚШнинг ҳозирги биринчи хоними Мишель Обаманинг аксарият либослари муаллифи ҳисобланади. У ўзининг Twitter саҳифасига жойлаштирган очиқ мактубида шу ҳақда сўз юритган

«Sophie Theallet бренди ирқчилик ва бошқаларни менсимасликнинг ҳар қандай кўринишига қаршидир... Ушбу мамлакатда муҳожир бўлиш баробарида ўз орзуларимни рўёбга чиқариш имконига эга бўлдим. Биринчи хоним Мишель Обамага саккиз йил мобайнида либос тикиб бериш мен учун шараф бўлди», — деб ёзган  дизайнер.

Айни вақтда, Теле «шахсий эркинликлар, турли-туманликни маъқулловчи шахс ва бошқаларнинг турмуш тарзини ҳурмат қилувчи киши сифатида» бўлғуси давлат раҳбарининг рафиқасига либослар тайёрламайди ёки бирор кўринишда ҳамкорлик қилмайди. 

«Унинг эри томонидан сайловолди кампанияси чоғида ирқчилик, кўролмаслик ва сексизм каби жиҳатларнинг авж олдирилиши, бизларнинг ҳаётий қадриятларимизга зиддир», — деган модельер, бошқа ҳамкасбларини ўзидан ўрнак олишга чақирган. 
 

Мавзуга оид