Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Яманда ярашув сулҳини узайтиришдан бош тортди
Фото: fact. international
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Яманда исёнчи хусийлар билан икки кунлик ярашув сулҳини узайтирмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ярашув муддати 21 ноябрда тугаган. Коалиция расмий вакилининг айтишича, ўт очишни тўхтатиш тартиби хусийлар томонидан бир неча маротаба бузилгани сабабли, уни узайтиришдан маъно бўлмаган. Исёнчилар эса ўз навбатида ярашувнинг барбод бўлишида саудияликлар ва уларнинг иттифоқдошларини айблашган. Уларнинг айтишича, ўт очишнинг тўхтатилиши адоватдаги томонлар ўртасидаги келишувни барбод қилишга қаратилган бўлган.
17 ноябрда АҚШ давлат котиби Жон Керри АҚШ воситачилигида Яман президенти Абд Раббо Мансур Ҳодий ва унга қарши курашаётган хусийлар билан келишувга эришилганини маълум қилганди. Келишувларга кўра, томонлар тинчлик сулҳи тузиб, миллий бирдамликни шакллантиришга интилишлари керак бўлган. Бироқ кейинроқ Ходий ҳеч қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олмаганини маълум қилган.
Яманда охирги бир неча йиллардан бери фуқаролик уруши давом этмоқда. Ихтилофнинг бир томонида хусийларнинг жанговар қаноти – "Ансор Аллоҳ" шиалар ҳаракати ва армиянинг собиқ президент Али Абдуллоҳ Салоҳни қўллаб-қувватловчи қисми, иккинчи томонида эса мамлакатдан сиқиб чиқарилган президент Ходий ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция жанг қилмоқда.
Мавзуга оид
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026