Спорт | 15:59 / 22.11.2016
6668
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо яна Венгерга танқид ёғдирди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 12-турида «Арсенал»га қарши кечган ўйин бўйича фикр билдира туриб, лондонликлар жамоаси бош мураббийи Арсен Венгерни танқид остига олди.

Ўтган уикендда ўтказилган бу ўйиннинг охирги дақиқасида ўтказиб юборилган гол туфайли ғалаба бой берилиб, 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

«Арсенал» бош мураббийи 14 йилдан бери чемпион бўла олмаган. Мен охирги чемпионлигимни 18 ой олдин нишонлаганман. У чемпион бўладиган жамоани 14 йилда ҳам қура олмаган.

Бу жамоага келганимга 4 ой бўлди. Фақат мендан эмас, бошқалардан ҳам натижа талаб қилиш керак. Балки бу олдинги клубларимда келганим заҳотиёқ совринларни ютиб олганим билан боғлиқдир.

Ҳозир бошқачароқ вазият. Премьер-лига жуда мураккаб турнир, бу ерда ажойиб жамоалар, мураббийлар, футболчилар бор.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед»га барқарорлик керак. Аммо матбуот буни тушунишни истамаяпти», дея Моуриньонинг сўзларини келтирган The Independent.

Мавзуга оид