Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия туристларни олиб келган ҳар бир самолёт учун 6 минг доллардан тўлайди
Фото: © EPA
Туркия ҳукумати 2017 йилда республикага туристларни олиб келувчи ҳар бир самолёт учун 6 минг доллардан тўлайди. Бу ҳақда бош вазир Бинали Йилдирим парламентдаги чиқишида маълум қилган.
"2016 йилги муаммолар сабаб туристик соҳадаги ишлар унчалик яхши эмас. Биз Россия билан муносабатларнинг совуқлашуви ва исён сабаб керакли натижаларни қўлга кирита олмадик. Товон пули тариқасида туристик операторларга сайёҳларни олиб келган ҳар бир самолёт учун 6 минг доллар тўлаймиз", - деди у.
Бош вазирнинг таъкидлашича, гап “Анталья, Мугла, Денизли, Испарта ва Трабзон аэропортларида 2017 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар” қўнадиган самолётлар ҳақида бормоқда. Товон пули эса энг йирик туристик агенликларига берилади. “Сиғими 200 дан зиёд йўловчини ташкил этувчи самолёт камида 150 нафар сайёҳни олиб келса, товон пули 30 фоизга кўпроқ, яъни 7800 долларни ташкил этади”, - хабар қилди Йилдирим.
Худди шундай чоралар 2016 йилнинг бошида ҳам амалга оширилганди. Улар чўмилиш мавсумида амалга татбиқ этилган бўлиб, ўшанда ҳам энг йирик туристик агентликларини қамраб олган.
Мавзуга оид
17:58 / 21.01.2026
Uzbekistan Airways самолёти двигатели ишламай қолгани сабабли Красноярскка фавқулодда қўнди
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026