Жамият | 15:27 / 29.11.2016
3487
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси навбатдаги халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Шу кунларда Таиланд пойтахти Банкокда Осиё Паралимпия Қўмитасининг навбатдаги Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси ҳам иштирок этмоқда.

Ушбу йиғилиш мобайнида 2018 йилда бўлиб ўтадиган Пара-Осиё ўйинлари (Индонезия), 2020 йилда бўлиб ўтадиган Паралимпия Уйинлари (Токио), Паралимпия Қўмитасининг йиллик хисоботи ҳамда Осиё минтақасида паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда. Бош ассамблея йиғилиши 30 ноябрга қадар давом этади.
 

Мавзуга оид