Кечки дайжест: 1 декабрнинг энг муҳим хабарлари
Якунланиб бораётган 1 декабрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Янги президентга янги қароргоҳ барпо этилиши мумкин
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов учун хотира музейи Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи ҳудудида барпо этилади.
Ўзбекистоннинг янги бош вазири ЎзЛиДеП партиясидан бўлади
Парламентда кўпчилик ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси президент тасдиқлаши учун бош вазирликка номзодини кўрсатади.
Шавкат Мирзиёев Бразилия президентига таъзия билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бразилия Федератив Республикаси Президенти Мишел Мигел Элиас Темерга Колумбияда Бразилия йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши ва натижада кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этди.
Ижтимоий тармоқларда "Йўқолсин тўсиқ!" номли петиция пайдо бўлди
Тошкент шаҳри ҳайдовчилари Ўзбекистон ҳукумати раҳбариятидан пойтахт кўчаларидаги ҳаракатланиш қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида янги петицияни эълон қилишди.
Остонада ўзбек-қозоқ савдо уйи очилди
«Ўзагроэкспорт» АЖ Қозоғистон Республикасидаги шериклари билан ҳамкорликда Остонада «Центрально-Азиатский Торговый дом» масъулияти чекланган ширкатини очди.
Қирғизистон Ўзбекистонга Қамбар ота ГЭСини қуришни таклиф қилмоқчи
Қирғизистон Ўзбекистонга Қамбар ота ГЭС-1 қуриш таклифини бермоқчи.
Путин ва Эрдўған Туркиянинг Сурия бўйича позициясини муҳокама қилишди
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди.
Атамбаев Россия ҳарбий базаси Қирғизистон ҳудудидан “кетиши лозимлиги”ни маълум қилди
Россия Қирғизистоннинг стратегик шериги бўлиб қолади, бироқ республика ҳарбий соҳада ўзининг кучига таяниши лозим, деб маълум қилди мамлакат президенти Алмазбек Атамбаев йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида.
Эрдўған Путинга Сурия бўйича баёноти юзасидан изоҳ берди
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилдики, Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анкаранинг Сурия масаласи бўйича баёнотини муҳокама қилди.
Трамп Қозоғистон президенти билан музокаралар ўтказди
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Покистон бош вазири Наваз Шариф билан телефон орқали суҳбатлашди.
Атамбаевдан ҳисобот: Амалдорлар, коррупция, ислоҳотлар, муҳожирлар ва ўз қўшиқлари ҳақида
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2016 йил якунларини сарҳисоб қилди.
Нурсултон Назарбоев: Бахтли бўлиш учун президент бўлиш шарт эмас
Қозоғистондаги республика ёшлар форумида иштирок этган мамлакат раҳбари Нурсултон Назарбоев баъзи фикрлари билан ўртоқлашди.
Буюк Британияда янги купюра деб катта можаро чиқди
Буюк Британияда 5 фунт стерлинг қийматидаги янги купюра сабабли катта можаро чиқди.
Хитой шамол энергетикасига 102 миллиард доллар сарфламоқчи
Хитой 2020 йилгача шамол энергетикасига 102 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда.
Россияда Ravon R2 сотувга чиқарилди
Ravon брендининг Россиядаги ваколатхонаси янги дизайндаги R2 (Spark) хэтчбеклари савдосини бошлади.
2017 йилда тақиб юрилувчи қурилмалар бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Икки йил муқаддам Уолл-Стрит ва Кремний водийси экспертлари тез орада тақиб юрилувчи қурилмалар бозорида яна бир илгари сакраш юз беришини айтишган эди.
Ҳасанбой Дўсматов "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди
Бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хаджаев "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди.
Оксана Чусовитина таянч сакраш мусобақаларида жаҳонда тенгсиз эканлигини исботлади
25-26 ноябрь кунлари Мехикода (Мексика) спорт гимнастикаси бўйича Abierto Mexicano de Gimnasia халқаро турнири бўлиб ўтди.
Норвегча мот: Жаҳон шахмат тожининг соҳиби маълум бўлди
Нью-Йоркда шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтган баҳс ниҳоясига етди. Жаҳон чемпиони унвонини, 30 ноябрь куни ўзининг 26 ёшини қаршилаган норвегиялик Магнус Карлсен муносиб ҳимоя қила олди.
Дарвозабон қайчи услубида тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди (Видео)
ЖАР чемпионатининг “Барока” ва “Орландо Пайретс” жамоалари ўртасидаги учрашувда футбол оламидаги ўта ноёб воқеа рўй берди.
«Шапекоэнсе» ҳалокатига нима сабаб бўлгани маълум қилинди
Колумбия фуқаролик авиацияси хавфсизлиги хизмати раҳбари Фредди Бонилья бортида бразилиялик футболчилар бўлган самолёт ҳалокатга учраши сабабини маълум қилди.
Бэйл қачон майдонга қайтиши маълум бўлди
«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳати юзасидан жарроҳлик амалиётидан ўтгач, унинг тикланиш муддати маълум бўлди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024