Жаҳон | 18:50 / 01.12.2016
20197
2 дақиқада ўқилади

Путин: Бизга дўстлар керак

Фото: RT

Россия президенти Владимир Путин Катта Кремль саройида Федерация Кенгаши вакилларига мурожаат қилди. Президент мурожаатида иқтисод, ижтимоий муаммолар ички сиёсатга кўпроқ эътибор берилди.

У Россиянинг ташқи сиёсатдаги асосий тамойиллари ҳақида гапириб ўтган.

«Биз ҳеч қачон ўзимизга душманлар изламаганмиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Биз зиддиятларга киришишни истамаймиз. Бизга дўстлар керак. Биз ўз манфаатларимизга дахл қилинишига йўл қўймаймиз. Биз ўз келажагимизни ўзимиз қурамиз. Биз ўзгаларнинг маслаҳатлари ва кўрсатмаларисиз ўз йўлимизда мустақил ривожланишда давом этамиз», — деган президент.

Бундан ташқари, Путин Россия хавфсизлик ва барча халқ ва миллатлар ривожланиши учун бир хил имконият яратилиши тарафдори эканини қайд этган.

«Биз халқаро ҳуқуқ нормаларини ҳурмат қилиш  ва кўп қиррали дунёда яшаш тарафдоримиз», деган у.

Қайд этилишича, Россия БМТ, Йигирмалик гуруҳи, ОТОИИ (АТЭС) каби ташкилотлар таркибида ўзининг ШҲТ, КХШТ ва БРИКС ташкилотларидаги ҳамкорлари билан ижобий кун тартибини олдинга суриб боради.

Мавзуга оид