Ноябрь ойининг энг кучли смартфонлари аниқланди
AnTuTu мутахассислари 2016 йил ноябрининг 10 та етакчи смартфонлари рейтингини тузди.
Энг кучли смартфонлар рўйхатида Apple iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонлари етакчилик қилмоқда. Иккала смартфон ҳам A10 Fusion чипсетида ишлайди. Энг яхши Android-флагман LeEco Le Pro 3 смартфони 2-ўринни эгаллади. Бу смартфон Snapdragon 821 процессори негизида ишлайди. Унинг ортидан Mi 5S Plus ва Smartisan M1L смартфонлари келмоқда. Кейинги поғоналарни янги смартфонлар: Хiaomi Mi Note 2 ва Huawei Mate 9 эгаллади.
Рейтингда смартфонларнинг жойлашиши Qualcomm Snapdragon 821 процессори Android-қурилмалар бозорида ҳақиқий етакчилигини кўрсатмоқда. "Энг кучлилар" орасида Huawei Mate 9’нинг борлиги эса унда қўлланган Hisilicon процессори охирги йилларда қанчалик тараққий этганидан дарак беради.