Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда фаолият юритаётган ёшлардан бир гуруҳини “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида

Миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган қуйидаги ёшлар “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирлансинлар:

1. Абдукамилов Шавкат Шухратович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси.
2. Капитан - Абдуллаев Фарходбек Хамробекович - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлим бошлиғи.
3. Абдуназаров Жамшид Нурмухаматович - Жиззах политехника институти “Ер усти транспорт тизимлари” кафедраси катта ўқитувчиси.
4. Аблаяров Феруз Каримович - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши аппарати Ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар бўлими мудири.
5. Азимов Фаррух Кахрамонович - Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг “Маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи, “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси.
6. Алижонов Муроджон Иброгимжон ўғли - Фарғона политехника институти талабаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти Кенгаши қошидаги “Ёшлар маркази” “Жасорат” клуби раҳбари.
7. Арипова Хуснида Солижоновна - Қувасой иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси.
8. Баграмов Станислав Владимирович - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ахборот” информацион дастурлари бош муҳарририяти 1-тоифали мухбир-репортёри.
9. Бахромов Бекзод Бахром ўғли - Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси хонандаси.
10. Бобоев Учқун Исроилович - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси.
11. Болтаев Бобурбек Матёқуб ўғли - Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабаси.
12. Ганиева Луиза Шавкатовна - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси, Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
13. Дадахонов Дониёрбек Кахоржонович - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш аппарати Ахборот-таҳлил, статистика ва методик ишлар бўлими мудири.