Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Opel Insignia моделининг ташқи кўринишига оид суратлар пайдо бўлди
Autoevolution нашри ихтиёрида иккинчи авлод Insignia моделининг хэтчбеки ва универсалига оид суратлар пайдо бўлди. OPC Line модификациясидаги автомобиллар расмий фотосессия вақтида ўғринча суратга олинган.
Monza концепт кари услубида ишлаб чиқилган Insignia модели янги платформада ишлаб чиқилган. У аввалгисидан 55 мм узунроқ бўлади. Шунга кўра, унинг ғилдираклар базаси ҳам 92 ммга кенгаяди. Ғилдираклар ўлчами ҳам 10 ммга катталашади. Шу билан бирга, қанотлари чегараси 30 ммга пасаяди. Модель айрим намуналарида аввалгисидан 175 кг енгилроқ бўлади.
Суратларда акс этган OPC Line модификацияси дизайни, пасайган подвескаси, 20-дюймли ғилдираклари ҳамда Brembo тормоз тизимлари билан фарқланади.
Янги авлод Opel Insignia келгуси йил март ойида Женевада бўлиб ўтадиган моторшоуда расман тақдим этилади. Хэтчбек Grand Sport деб номланади, универсал ҳозиргидек Sports Tourer деб юритилади. Йўлтанламас намунасига Country Tourer дейилиши хабар қилинмоқда.




Мавзуга оид
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026
Ҳинд-Тинч океанида янги яқинлашув: Берлин Токио билан алоқани мустаҳкамламоқда
09:56 / 21.03.2026
Германия Украинага қурол-яроғ экспортини соддалаштирди
13:05 / 19.03.2026