Миграция агентлиги ва Германиянинг Deutsche Bahn компанияси ўзбекистонлик ёшларни темирйўл монтажчиси касби бўйича 3 йиллик дуал касбий таълим дастурига таклиф қилмоқда, деб хабар берди Касбий таълим агентлиги.
Хабарда айтилишича, дастур давомида ёшлар назарий таълим олиш билан бирга амалий ишларни ҳам бажаришади.
Таълим даврида иштирокчиларга ойига 1 400–1 560 евродан тўлов тўланади.
Шунингдек, ҳар йили 30 кунлик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
Дастурда қатнашиш учун номзодлар 18–25 ёшда бўлиши ва немис тилини камида B1 даражасида билиши ҳамда тегишли сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
















