Жаҳон | 11:04 / 06.12.2016
5454
1 дақиқада ўқилади

Туркия президенти Россия билан “Турк оқими” бўйича келишувни тасдиқлади

Фото: Bloomberg

Туркия президенти Ражаб Эрдўған парламент томонидан қабул қилинган Россия билан “Турк оқими” газ қувурини қуриш лойиҳаси ҳақидаги келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда Resmi Gazete нашри хабар берган.

Ҳужжатда айтилишича, 6765 рақами остидаги қонун тасдиқланган, деб ҳисобланади.

Маълумот учун, Россия ва Туркия ўртасидаги “Турк оқими” лойиҳаси бўйича ҳукуматлараро келишув 10 октябрь куни имзоланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид