Bloomberg агентлиги пессимистлар учун 2017 йил қўлланмасини эълон қилди
«2016 йилда Дональд Трамп ва Brexit дунёнинг катта қисмини шок ҳолатга келтирди. Бироқ, Bloomberg агентлигининг ўтган йилги «пессимистлар қўлланмаси»ни ўқиганлар хотиржам қолишди», — деб таъкидлайди агентлик ўтган йилги қўлланмасига ишора қилган ҳолда.
Муаллифлар ўқувчилар эътиборини 2017 йилда бўлиши мумкин бўлган воқеа-ҳодисаларга қаратади ва улар янгиликлар дастурларида қайтарзда ёритилишидан огоҳлантиради.
Ундаги биринчи сценарий «Трампландия» деб номланган. Муаллифларнинг фикрича, Дональд Трампнинг АҚШ сайловларидаги ғалабаси оммавий норозилик намойишларига олиб келади. Бунинг оқибатида Калифорниянинг АҚШ таркибидан чиқиш бўйича ҳаракат («Calexit») кучаяди. Миллиардерлар Илон Маск ва Шерил Сандберг 2020 йилда Трампга қарши прогрессив альянсга етакчилик қилади.
«Ялта 2.0» деб номланган иккинчи сценарийга кўра, АҚШ ва Россиянинг сиёсати ГФР канцлери Ангела Меркелни қийин аҳволга солиб қўяди. У Европа ҳарбий қудратини кучайтириш ёки Россиянинг Шарқий Европадаги таъсири борасида келишувга эришишдан бирини танлашга мажбур бўлади. Бунинг натижаси ўлароқ, Россия СССР парчаланганидан сўнг 26 йил ўтгач, жаҳон майдонида ўз обрўсини тиклаб олишга муваффақ бўлади.
Францияда «Милий фронт» мухолиф партияси етакчиси Марин Ле Пен давлат раҳбари бўлиб қолиши мумкин. У эса бешинчи республикани Британиядан ўрнак олган ҳолда ЕИ таркибидан олиб чиқиши эҳтимол.
Шунингдек, АҚШ ва Хитойнинг иқтисодий урушлари натижасида ХХР иқтисодиёти чуқур турғунлик даврини бошидан кечиради. Куба эса ўзининг эски қадрдонлари Россия ва Хитой билан иттифоқчиликни ривожлантиришга эътибор қаратади.
Ўтган йили декабрь ойида Bloomberg 2016 йилдаги «қора қуш»ларни тахмин қилган эди. Улар орасида, Трампнинг ғалабаси АҚШда иқтисодий инқирозга сабаб бўлиши, Эрон ва Россия хакерлари Қўшма Штатлар молия тизимини вайрон қилиши, миграция муаммоси ЕИ парчаланишига асос бўлиши мумкинлиги қайд этилган эди.
Мавзуга оид
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
12:18 / 21.07.2024
Самарқандда хакер йигит таниқли бойларни алдаб пулларини ўзлаштирди
15:16 / 17.05.2024
“Катта компанияларга киришнинг яхши йўли – ўша ерда амалиёт ўташ” — Bloomberg ва Аmazon'дан таклиф олган талаба
08:43 / 03.01.2024