Биз узоқ масофалар – турли шаҳарлар, мамлакатлар ва ҳатто турли қитъалардан туриб дўстларимиз ва яқинларимизни кўришни, уларнинг овозини эшитишни истаймиз. Кучсиз интернет ёрдамида дунёнинг ҳар қандай нуқтаси билан доимий алоқада бўлиш хомхаёлдай кўриниши мумкин. Бироқ энди бундай эмас: фойдаланувчиларнинг реал ҳаётдаги заиф томонлари ва муаммоларини ўрганган ишлаб чиқарувчилар реал вазиятларга мослаша олувчи маҳсулотни яратди ҳамда энг ноқулай алоқа шароитларида ҳам барча функцияларни жуда яхши уддалай оладиган сервисни тақдим этди. 

Агар смартфонингизда Pinngle бепул мессенжери бўлса, унда хомхаёл реал ҳаётга айланади. UHD форматидаги юқори ечимга эга аудио- ва видео қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда ўтказиш қобилияти паст бўлган GPRS/EDGE/2G уяли алоқа тармоқларида овоз сифати ва тасвир пикселизациясини йўқотмаган ҳолда ишлаш имконини беради. Бошқача қилиб айтганда, интернет тезлиги қай даражада паст бўлишидан қатъий назар алоқа сифати ҳар доим аъло даражада бўлади, чунки Pinngle бошқа сервислар ишлай олмайдиган жойларда ҳам ишлайди. Pinngle’нинг ушбу хусусияти айниқса янги йил кечасида долзарблик касб этади. Байрам куни барча алоқа каналлари ўз яқинлари ва дўстларини табрикламоқчи бўлган кишиларга тўлиб кетади. Шу боис, Pinngle мессенжерига эга кишилардан фарқли ўлароқ, байрам табригини ҳамма ҳам етказа олмаслиги мумкин. 

Янги йил арафасида Pinngle ҳозирнинг ўзидаёқ ўзининг янги йил кайфиятини бутун дунё бўйлаб тарқалган дўстлари билан баҳамлашишга тайёр бўлган кишилар учун танлов эълон қилади. Танловнинг муҳим шарти – уйда, гилам устида эмас, балки турли ғаройиб жойларда, яъни нафақат сиз учун, балки бошқа фойдаланувчилар учун ҳам қизиқарли бўлган жойларда видеоалоқа форматида мулоқот қилиш.

Танловда қатнашиш учун қуйидагилар зарур: 
1. Телефонга Pinngle’ни ўрнатиш (Google Play ёки AppStore