Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Буни муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ўзини ҳар томонлама бошқаларга қараганда мукаммалроқ эканлигини исботлаган аскар йигитларимизга берилаётган 27 фоизли ҳарбий имтиёз мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Юртимизда тест тизимининг такомиллашиб, сайқаллашиб бораётганлиги шуни кўрсатади-ки, биргина 27 фоизли имтиёзнинг ўзи Олий ўқув юрти талабаси бўлишга етарли асос бўла олмайди. Ҳарбий имтиёз соҳиби ўзининг билим жиҳатидан ҳам бошқалардан устун эканлигини ҳар йилги 1 август имтиҳонида исботлаши лозим. Бунинг учун абитуриент белгиланган фанлардан ҳам мукаммал билимга эга бўлиши лозим.
Асосий аскарларнинг февраль ойида ҳарбий хизматдан қайтишларини инобатга оладиган бўлсак, йигитларимизнинг абитуриент сифатида тайёрланишлари учун кам вақтлари қолмоқда.
Profi Education абитуриентлар мактаби ана шу қисқа вақт ичида абитуриентларга мукаммал билим бериш мақсадида 2010 йилда тезкор дастур асосида тайёрловни йўлга қўйган эди, бу дастур мана олти йилдирки, самарали натижа бермоқда.






2016 йилда юртбошимиз томонидан «Ёшлар сиёсати» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши Profi Education маъмуриятини ҳам бефарқ қолдирмади, энди ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар Profi Education да бепул тайёрланиш имкониятини қўлга киритишлари мумкин.
Акцияда иштирок этиш шартлари:
- 1. Абитуриент ҳарбий имтиёзнинг асли ва паспорти билан 2017 йил 1 мартга қадар Profi Education га келиб учрашади. Бунда ҳарбий имтиёз муддати ўтиб кетмаган бўлиши лозим.
- 2. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ҳарбий имтиёзга эга абитурентлар ўртасида 1 март куни ўз йўналиши бўйича тест синови ўтказилади.
- 3. Тест синовидан энг юқори балл билан ўтган абитуриент Profi Education да кейинги имтиҳонгача бепул таълим олиш имкониятини қўлга киритади.








