Жаҳон | 15:10 / 14.12.2016
6088
1 дақиқада ўқилади

Россия ИИВ: мамлакатга 2016 йилда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган 3 минг шахс кирмоқчи бўлди

Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев полиция 2016 йилнинг тўққиз ойида мамлакатга мигрантлар сифатида кирмоқчи бўлган деярли 3 минг шахс аниқлангани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу кимсалар аслида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида деярли 3 минг хорижлик фуқаро гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасида иштирок этганида аниқланди. Улар давлатга мигрант сифатида кирмоқчи бўлган», - деди Колокольцев.

Вазирнинг сўзларига кўра, ИИВ ходимлари ФХХ ва Федерал божхона хизмати билан ҳамкорликда бундай шахсларни аниқлаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид