Ўзбекистон | 18:52 / 14.12.2016
59873
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Элмира Баситханова ўрнига янги раҳбар тайинланди
12 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган, Ўзбекистон бош вазирининг эндиликда собиқ ўринбосари Элмира Баситханова ўрнига янги раҳбар тайинланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси, педагогика фанлари номзоди Нарбаева Танзила Камаловна Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган. Бу ҳақда Кун.uz нашрига федерациядаги манба маълумот берди.
Айни вақтда касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раислиги бўш турибди.
Бундан олдинроқ ўз лавозимидан озод этилган Элмира Баситханова Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир ўринбосари лавозимида иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:36 / 04.04.2020
«Хайрия ёрдамини олиш тартиби, Хитой элчисини йиғлатган ҳолат ва халқларни бирлаштираётган коронавирус» – Элмира Боситхонова билан суҳбат
19:20 / 14.12.2017
Элмира Баситханова: Ҳеч қандай мурожаат эътиборсиз қолмайди
18:10 / 14.12.2017