Жаҳон | 18:22 / 19.12.2016
9456
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Иркутск вилоятида метанолдан заҳарланган 41 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Иркутск вилоятида таркибида метанол бўлган техник суюқлик истеъмол қилиниши оқибатида оммавий заҳарланишдан 57 киши жабрланган.

Иркутск прокуратураси заҳарланиш туфайли 41 кишининг жон берганини тасдиқлади. Ҳуқуқ-тартибот идораси берган маълумотга кўра, қурбонларнинг барчаси «Бояришник» парфюмерия дамламасини истеъмол қилган. 

Ҳозирда вилоят касалхоналарида қолаётган кишиларнинг барчаси ўта оғир ҳолатда бўлиб, айримлари комага тушган. Ҳалок бўлган ва касалхоналарга ётқизилганлар орасида ёши 35 дан 50 гача бўлган эркаклар ва аёллар бор. 

Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилган.

19 декабрь куни Иркутскда «Бояришник» дамламаси сотилиши тақиқланди.

Шаҳар мэри Дмитрий Бердников фавқулодда ҳолат режимини жорий этган.

Мавзуга оид