15 сентябр куни Тошкент шаҳар автобусларида йўловчи ташиш бўйича рекорд натижа қайд этилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси.
«Кун давомида пойтахт жамоат транспорти (автобус) хизматларидан 1 млн 520 минг 113 нафар йўловчи фойдаланди», дейилади хабарда.
Рекорд ўрнатилиши сабаби хабарда келтирилмаган. Бироқ, 14 сентябр куни барча олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун янги ўқув йили бошлангани сабабли, жамоат транспортига талаб кескин ошганини тахмин қилиш мумкин.

















