Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ШҲТга аъзо бўлиш учун расман мурожаат қилмаган
Фото: ria.ru
Туркия Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиш учун ариза топширмаган. Бу ҳақида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовнинг маълумотига аслсаниб, РИА "Новости" хабар берди.
"Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлишига келсак, бу, биринчидан, Туркиянинг қароридир. Ҳозирча Туркиядан бу борада расмий ариза келиб тушгани йўқ. Ташкилотга аъзо бўлиш учун у ёки бу мамлакатни қабул қилиш ШҲТнинг барча аъзолари ваколати ҳисобланади. Бу масалада консенсус ташкиллаштириш керак. ОАВдаги хабарларни ҳамма эшитган, бироқ бу ҳали расмий мурожаат ҳисобланмайди. Эҳтимол, бу шунчаки фикрларнинг баён этилишидир. Бу, албатта, эътиборни жалб қилмай қолмайди", - деди Идрисов сешанба кунги брифингда.
У "фикрни баён қилишдан то расмий аъзоликка қабул қилингунча - катта масофа" борлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026