Жаҳон | 22:10 / 03.01.2017
55494
6 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон раҳбариятида яна бир жиддий ўзгариш, Истанбул терактининг батафсил маълумоти ва бошқа хабарлар

Якунланиб бораётган 3 январь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда навбатдаги тарихий ўзгаришлар

Янги 2017 йилда Ўзбекистонда қатор қонунлар қабул қилиндики, улар мамлакатнинг ривожланаётганидан, демократик истиқбол сари одимлаётганидан дарак беради.

Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг янги шафақи

Си Цзиньпин: Хитой ва Ўзбекистон – яқин дўстлар ва ишончли ҳамкорлардир
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан мактуб йўллади.

>>> Батафсил.

Мирзиёев: Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликдан манфаатдор

2017 йилнинг 2 январь куни Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистондаги қатор янгиликлар

Қамоқхонага савол бериш мумкин бўлди: Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ раҳбарининг виртуал қабулхонаси очилди

Ўзбекистон фуқаролари эндиликда жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбариятига онлайн-режимда шикоятлар билан, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар юзасидан маълумотлар олиш ва ўз таклифлари юзасидан мурожаатлар юборишлари мумкин.

>>> Батафсил.

Автобус йўналишлари метрополитен линияси билан такрорланмайди

Тошкентда шаҳар ва шаҳар атрофидаги ер усти жамоат транспорти йўналишларини оптималлаштириш метрополитенга йўловчиларни жалб этиш мақсадида ўтказилмоқда.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда янги йилда бензин нархи ўзгармади

2017 йилнинг 1 январида транспорт воситалари учун бензин ва дизель ёқилғисига истеъмол солиғига ўзгартишлар киритилди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда кўчмас мулк ижарасининг минимал ставкаси белгиланди

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг 1 январидан жисмоний шахслар томонидан ижарага бериладиган турар жой ва нотурар иншоотлар ижара тўловининг асосий ўлчамларини белгилаб берди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда автотранспорт ижарасининг минимал ставкалари белгиланди

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил учун автотранспорт воситалари ижарасининг янги минимал ставкасини белгилади.

>>> Батафсил.

Тамаки маҳсулотларига янги акциз солиқлари белгиланди

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг 1 январидан республикада ишлаб чиқарилувчи тамаки маҳсулотларига янги акциз солиқ ставкаларини белгилади.

>>> Батафсил.

 Пенсия жамғармасига мажбурий ажратма ўзгарди

2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказиладиган мажбурий суғурта бадаллари ставкаси оширилди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистонда мобил операторлар ҳар бир абонент учун 2000 сўмдан тўлайдиган бўлди

Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб мобил алоқа (уяли алоқа компаниялари) хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан абонентлик рақамини ишлатиш учун тўлов миқдори ойига 2000 сўм этиб белгиланди.

>>> Батафсил.

Ўзбекистон ИИВ раҳбари ўзгарди

Ўзбекистон ҳукуматида яна бир жиддий ўзгариш рўй берди.

>>> Батафсил.

Академикларнинг ойлик гонорарлари оширилади

2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон фанлар академияси аъзоларига 10та энг кам иш ҳақи миқдорига тенг маблағдан (1,5 миллион сўм атрофида) иборат гонорар берила бошлайди ва бу гонорардан даромад солиғи олинмайди.

>>> Батафсил.

Спиртли ичимликларнинг акциз солиқлари оширилди

Ўзбекистон 2017 йилнинг 1 январидан республикада ишлаб чиқариладиган спирт, спиртли ичимликлар ва пивога  нисбатан акциз солиқ ставкаларини оширди.

>>> Батафсил.

Наҳотки Ўзбекистон бюджети болаларнинг темир-терсагига қараб қолган бўлса?!

Таниқли блогер ва журналист Санжар Саид ўзи истиқомат қилаётган Жиззах вилояти мактабларида норасмий равишда "металлолом солиғи" жорий этилгани баён қилингани ҳақида ёзди.

>>> Батафсил.

Жаҳонда...

Бағдоддаги теракт видеоси

YouTube порталида куни кеча Ироқ пойтахтида юз берган теракт тасвирланган видео чоп этилди.

>>> Батафсил.

Facebook асосчиси 2016 йилда атеизмдан воз кечди

Аввал атеист позициясини тутган Марк Цукерберг ўзи яратган ижтимоий тармоқ орқали динни дунё маданиятининг жуда муҳим қисми, деб ҳисоблашини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Истанбулдаги теракт тафсилотлари

Истанбул теракт сабабчисининг селфиси

Туркия полицияси тунги клубдаги терактни содир этишда гумон қилинаётган эркакнинг селфисини намойиш қилди
Жаҳон 13:00 17603
Туркия полицияси Истанбул шаҳридаги тунги клубда рўй берган терактни содир этишда гумон қилинаётган шахс ўзини Таксим майдонида суратга олгани тасвирланган видеони намойиш қилди.

>>>  Батафсил.

Истанбулдаги теракт ижрочиси қайси мамлакат фуқароси экани маълум қилинди

Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари Истанбулдаги Reina тунги клубида Янги йил байрамини нишонлаш учун йиғилганларни қирғин қилган террорчининг шахси ҳақида маълумот берди.

>>> Батафсил.

Истанбул теракти ижрочилигида гумон қилинган шахс интервью берди

Туркия нашрлари томонидан Истанбул теракти ижрочилигида гумон қилинган Қирғизистон фуқароси Яҳё Машрапов бу терактга алоқадор эмаслигини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид