Жаҳон | 13:40 / 03.01.2017
26518
4 дақиқада ўқилади

1 ва 2 январнинг энг муҳим хабарлари

1 ва 2 январь кунлари Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда бизнесни режадан ташқари текширишнинг барча турлари бекор қилинди

Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 январидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишнинг (юридик шахснинг четлатилишидан ташқари) барча турлари бекор қилинди.
>> Батафсил

 

Пенсияни тезроқ олиш имкони пайдо бўлди

2017 йил 1 январдан пенсияни белгилаш учун мурожаат муддатлари қисқартирилди.
>> Батафсил
 

Истанбулда Янги йил кечаси мудҳиш теракт уюштирилди

Фото: Reuters

Теракт қурбонлари сони ортмоқда

Полиция Истанбулдаги теракт ижрочиси Қирғизистон ёки Ўзбекистон фуқароси бўлганини гумон қилмоқда

Ўзбекистон эса Туркиядаги теракт ижрочиси ҳақида маълумотга эга эмас

Эрдўған эса террорчилар Истанбулдаги теракт орқали нимани кўзлагани ҳақида гапирди

 

Бағдодда йирик теракт содир бўлди

Фожиа Бағдоднинг Мадинат-эс-Садр туманида рўй берган ҳамда 35 кишининг ўлимига сабаб бўлган фожиа видеоси ҳам пайдо бўлди. Маълумотларга кўра, портловчи қурилмага эга бўлган террорчи миналаштирилган автомобилни портлатиб юборган.
>> Батафсил

 

Франция президенти Ироққа келди ва бир қатор баёнотлар берди

Франция президенти Франсуа Олланд душанба куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрига келди.
>> Батафсил

Шунингдек, Франция президенти Франсуа Олланднинг маълум қилишича, Ироқ ҳукумат кучларининг Мўсулни ИШИД террорчи гуруҳидан озод қилиш операцияси тез орада ўз поёнига етади.

 

Қозоғистонда 1 январь куни кўп қаватли уй қулади, қурбонлар бор.

Воқеа Шахан посёлкасида якшанба куни кечқурун юз берган. Қутқарувчилар вайроналар тагидан тўққиз киши, жумладан уч боланинг жасадини чиқариб олишган.
Қозоғистонда кўп қаватли уйнинг қулашига нима сабаб бўлгани маълум қилинди.

 

Францияда 1 январга ўтар кечаси безорилар 650 автомобилга ўт қўйди

Янги йил кечасида Францияда 650та автомобиль ёқиб юборилди.
>> Батафсил

 

Мамлакатнинг Бош арчаси Тошкент марказида катта тирбандликни келтириб чиқарди: "Лабзакда тартибсизлик авжида".

Фото: Sputnik

Тирбандлик шу даражадаки Абу-Сахий дам олади. Мелисалар сон-саноқсиз, аммо бу аҳоли энг зич жойлашган кварталлардан бири бўлгани сабаб, улар ҳам бунинг уддасидан чиқа олмаяптилар".
>> Батафсил

 

Қозоғистон 1 январдан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси мақомига эга бўлди

Фото: © РИА Новости

Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий бўлмаган аъзоси сифатидаги мақоми 1 январдан бошлаб кучга кирди ва бу 2018 йилнинг охирига қадар амалда бўлади.
>> Батафсил

Миллионлаб фойдаланувчилар WhatsApp’сиз қолишади

Фото: © AFP 

Мессенжерни эскирган гаджетларда ишлатиб бўлмаслиги маълум бўлди.
>> Батафсил


2016 йилнинг тиббиёт соҳасидаги энг муҳим ҳодисалари

Фото: Hi-news.ru

Маълумки, тиббиёт бир жойда турмай, мунтазам ривожланиб келади. Кун сайин даволашнинг янги технологиялари, янги ташхис усуллари ва тиббий гаджетлар кашф қилинмоқда. 2016 йил тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасида турли ҳодисаларга бой бўлди ва биз уларнинг уларнинг энг асосийларини ёдга солдик.
>> Батафсил

 

Хитой чемпионатига ўтган Одил Аҳмедовни хитойлик мухлислар катта тантана билан кутиб олишди

Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоаси билан шартнома имзолаган Одил Аҳмедов мамлакатга етиб орди ва клуб мухлислари томонидан катта тантаналар билан кутиб олинди. Суратлар

«Боруссия»нинг 18 ёшли футболчиси даҳшатли жароҳати туфайли фаолиятини якунлади

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси сафида бўлган 18 ёшли италиялик футболчи Дарио Скудери футболчиликни даҳшатли жароҳат туфайли жуда эрта тарк этишга мажбур бўлди. Видео (+18) 

Мавзуга оид