Сўровномада 2500 киши иштирок этган. Улардан 3 фоизигина электромобилларга эга эканликлари маълум бўлган, яна 10 фоиз ҳайдовчилар автомобилларини алмаштириш вақтида электр двигателли машина сотиб олиш ниятида эканликларини айтишган.
Америкаликлар электрокарларни сотиб олишни истамасликларига сабаблар орасида қувватлаш станцияларининг етишмаслиги (85 фоиз сўралганлар), бу машиналарнинг қимматлиги (83 фоиз) ва қувватлаш вақти анча вақт олиши кабилар бор.
Электрокарни ҳайдаш тажрибасига эга бўлган 60 фоиз сўралганлар уларга бундай машиналарда юриш ёққанини, 8 фоиз сўралганлар эса бу тажриба борасида салбий фикр билдиришган.
Тадқиқот натижаларига кўра, электромобилнинг оптимал нархи 35 минг долларни ташкил қилиши аниқланди. Шунингдек, 65 ёшдан катта йўловчилар Volkswagen ёки Ford, ёшлар эса Tesla ёки Mercedes-Benz электрокарларини сотиб олишни афзал кўришлари маълум бўлди.











