Жаҳон | 08:46 / 01.02.2017
4418
1 дақиқада ўқилади

АҚШ чегара хизматига янги раҳбар тайинланди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Рональд Витиеллони АҚШ чегара хизматига раҳбар қилиб тайинлади, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги. 

Ўтган ҳафтада АҚШ чегара хизматининг собиқ раҳбари Марк Морган АҚШнинг янги маъмурияти талабига кўра истеъфога кетганди. Морганнинг истеъфоси ҳақидаги хабар Трамп чегараларни қўриқлашни кучайтириш ҳақидаги фармонни имзолаган кун эртасига пайдо бўлган. Тахмин қилинишича, чегарачилар сони 5 минг кишига оширилади.

АҚШ чегара хизмати АҚШ божхона ва чегараларни қўриқлаш федерал хизмати таркибига киради. Ноқонуний муҳожирларни ушлаш, қурол-аслаҳа контрабандаси, одамларни ноқонуний ташишнинг олдини олиш унинг вазифаларига киради.