Жаҳон | 12:46 / 01.02.2017
5959
2 дақиқада ўқилади

Меркель Трамп маслаҳатчисининг евро қийматини атайин пасайтиргани ҳақидаги айбловига жавоб қайтарди

Германия канцлери Ангела Меркель сешанба куни Оқ уй савдо масалалари бўйича маслаҳатчисининг Берлин “асл қийматига эга бўлмаган” евродан ўз фойдасига фойдаланаётгани ҳақидаги айбловларини рад этди. Унинг айтишича, ҳукумати ҳар доим Европа марказий банкини мустақилликка чақирган.

Трамп томонидан савдо масалалари бўйича кенгашни бошқарувчи этиб тайинланган Питер Наварро Financial Times нашрига евро “яширин немис маркаси” эканини айтиб, унинг паст қиймати Германияга АҚШ ва ЕИ бўйича шерикларига нисбатан яхшироқ позицияни тақдим этишини маълум қилган.

"Германия – бу Европа марказий банкини ҳар доим мустақил сиёсат юритишга чақирган давлат. Бундесбанк эса бу ишни евро пайдо бўлгунга қадар бажарган", - деди Меркель Швеция бош вазири Стефан Левен билан биргаликдаги матбуот анжуманида.

"Айнан шунинг учун биз ЕМБ ҳаракатларига таъсир кўрсатмаяпмиз. Мен вазиятни ўзгартира олмайман, ва бунга хоҳишим ҳам йўқ", - деди канцлер.

Трамп ва унинг юқори лавозимли иқтисодий маслаҳатчиси шунингдек Япония ва Хитойни ҳам танқид қилишди. Улар валюталар қийматини Америка компания ҳамда истеъмолчиларига зарар келтириб чиқарган ҳолда пасайтиришда айбланди.

Мавзуга оид