Ўзбекистондаги миллий ва халқаро олий таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларига жуда қисқа муддат – 5 ой вақт қолди.
Ушбу 5 ойда самарали ва узлуксиз таълим олиб, бир вақтнинг ўзида 5 та олий таълим муассасасининг талабасига айланасиз.
Агар ушбу имкониятни қўлдан бой бермай, деган фикрда бўлсангиз, Сизга Time Education ўқув марказининг «5х5» (беш карра беш) лойиҳасини тавсия этамиз.

Мазкур лойиҳа асосида 5 ой муттасил тайёрланиб, қуйидаги нуфузли олий таълим муассасаларига ўқишга кирасиз:
- Тошкентдаги Халқаро Westminister университети;
- Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
- Тошкентдаги Турин политехника университети;
- Тошкентдаги ИНҲА университети;
- Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бири.
Time Education – ўзининг тезкор тайёрлаш системасини ишлаб чиқиб, бир неча йилдан буён ўта қисқа муддатда ўқувчиларни Ўзбекистондаги миллий ва халқаро олий таълим муассасаларининг қабул имтиҳонларига тайёрлаб келмоқда.
Ушбу «5х5»лойиҳаси доирасидаги ўқув тизимлари комплекси ўтган 2016 йилда амалда синаб кўрилган ва ўз натижасини берганлиги билан бошқа тизимлардан фарқланади.

Қандай қилиб бирваракайига 5 та олий таълим муассасасига ҳужжат топшираман?
- Тошкентдаги халқаро олий таълим муассасаларининг филиалларига қабул имтиҳони бир вақтда ўтказилмаслиги сабабли ҳар 4 та олийгоҳга ҳам ҳужжат топширишингиз мумкин.
- Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг миллий олий таълим муассасаларининг ихтиёрий биттасига, одатда 1 август куни бўлиб ўтадиган қабул имтиҳонида қатнашишингиз мумкин.
















