InterNations компанияси тадқиқоти The Independent нашрининг эътиборини жалб қилди. Унда бутун дунё экспатлари (экспатлар - фуқаролиги бошқа мамлакатда бўлган, бизнес шартномасига кўра ушбу мамлакатларда яшайдиган кишилар) турли мамлакатлардаги ҳаётий жиҳатлар ҳақида сўзлаб, ўзларини энг бахтли ҳис қиладиган мамлакатларни аниқлаб беришди. vc.ru энг мафтункор 17 мамлакат рўйхати билан яқиндан таништирди.
Тадқиқотда бутун дунёдан 14 мингдан зиёд экспат иштирок этди. Компания ҳар бир мамлакатни 43 параметр бўйича ўрганиб чиқди - хавфсизликдан тортиб то релокациягача.
1. Коста-Рика

Сўровнома натижаларига кўра, Коста-Рика "орзу йўналиши"даги топ-5 мамлакатга кирди. Ўз ишига эга ишбилармонлар ҳам, қисман банд ишчилар ҳам ва ҳатто кекса ёшлилар ҳам бу ерда ўзларини бахтли ҳис қилишлари маълум бўлди.
2. Мальта

The Intependent нашрида ёзилишича, Мальтага асосан европаликлар кўчиб ўтишади — мамлакат тилга боғлиқ тўсиқларнинг камлиги (инглиз тили - иккинчи давлат тили ҳисобланади), қулай об-ҳавоси ва турар жойлар баҳоси билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Тадқиқот натижаларига кўра, бу ерда шахсий бахт кўрсаткичлари 70 фоизни ташкил қилган - бу тадқиқотдаги энг юқори натижалардан биридир.
3. Мексика

Мексикага кўчиб ўтган сўровнома иштирокчилари хорижликларнинг мамлакатда жойлашиши осон эканлигини қайд этишган. Шунингдек бу ердаги одамларнинг экспатларга дўстона муносабатда бўлиши ва қулай иқлим ҳам ўз сўзини айтади. Йилда 300 кун қуёшли. Ёмғирлари қисқа муддатли. Бўронлар мавсуми бор, албатта, бироқ улар одатда асоратларсиз ўтади.
4. Филиппин





























