“Илм - ақл чироғи” дейишади, бироқ буни ҳамма ҳам тушунавермайди. Ривожланган мамлакатларда яшовчи мактаб ўқувчиларининг ярми дарсларни қолдиришади. Уларни янги айфон релизи ва компьютер ўйинчоқларини янгилашдан бошқа нарса қизиқтирмайди. Уларчалик омади келмаса-да, ўқишга иштиёқи кучли болаларнинг баъзилари ҳар куни шу қадар мураккаб ва хавфли йўлларни кесиб ўтишадики, уларни Ironman мусобақаси иштирокчиларига қиёслаш мумкин. Билимга ташналик - қуруқ сўз эмас. Сиз реал мисоллар орқали болаларнинг ўқишга бўлган истагини баҳолашингиз мумкин. Идорадаги "кулергача юриб бориш" эмас, айнан шу болаларнинг ҳар куни тўсиқларни мардонавор енгиб ўтиши - мақсад сари интилиш дейилади.
Мегхалая, Ҳиндистон

Ҳиндистоннинг Мегхалая штатида таҳсил олувчи болалар мактабгача етиб келиш учун тропик ўрмон ва дарахт шохлари ҳамда тошлардан ясалган кўприкдан ўтишга мажбур. Билим олишга бўлган иштиёқ болаларга мактабгача эсон-омон етиб олишга ёрдам беради.
Гулу, Хитой

Хитойда Гулу қишлоғида болалар мактабга кенглиги 60 сантиметргина бўлган тош йўлакдан боришади. Юқорида осма қоялар, пастда эса жарлик. Шундай бўлса-да, болалар ҳар куни эрталаб қўнғироққача етиб келишади. Агар фарзандингиз мактабга боргиси келмай, ёмғир ёки қорни баҳона қилса, унга шу суратни кўрсатинг.
Занскар, Ҳиндистон Ҳимолайи

Занскар қироллигида яшовчи болалар 30 даражали совуқда мактабга кетишмоқда. Билим ўчоғига олиб борадиган йўл чуқур дарё орқали ўтади. Баъзан дарёдаги муз шу қадар юпқа бўладики, у ҳатто 10 килограмм вазнли боладан ҳам ёрилиши мумкин. Ўқувчилар ҳар куни эрталаб мактабга бориш учун 2,5 соат сарфлашади, қайтишда яна шунча вақт. Улар мактабда тунашига тўғри келган кунлар ҳам бўлади, чунки дарё қирғоқларига қалин туман тушади ва йўллардаги хавф янада ошади.















