Янги тартибга кўра, 18 ёшга тўлмаган ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан таълим муассасасидан чиқариш учун аризани унинг ота-онаси ёки васийси топшириши мумкин.
Хизмат мактаб, академик лицей, коллеж ва техникумларда таҳсил олаётган ўқувчиларга тааллуқли.
Хизматдан фойдаланиш бепул бўлиб, ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмайди. Зарур маълумотлар идоралараро электрон ахборот тизимлари орқали автоматик равишда олинади.
Топширилган ариза болалар масалалари бўйича тегишли туман ёки шаҳар комиссияси томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Комиссия қарори таълим ташкилотига келиб тушгач, ўқувчи 1 иш куни ичида электрон базадан чиқарилади.








