Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Афғонистонда коалиция берган авиазарбада 18 фуқаро ҳалок бўлганини тасдиқлади
БМТ 9 февралда Афғонистоннинг Гилменд вилоятида толиблар жойлашган ерга халқаро коалиция берган авиазарба оқибатида камида 18 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлгани ҳақидаги хулосага келди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Америкалик ҳарбий мансабдор шахслар ўша ҳужумда АҚШ самолётлари ҳаводан 30 га яқин зарба берганини маълум қилишган. Ҳужумдан кейин Пентагоннинг ўзи БМТга операция оқибатларини тергов қилишни бошлаш илтимоси билан мурожаат қилган.
Шу билан бирга БМТда одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келган зарбани қайси давлат самолётлари бергани номаълум эканлиги айтилган. Ҳалок бўлганлар оила аъзолари коалиция раҳбариятидан ушбу вазият юзасидан тушунтириш беришни талаб қилишган.
Аввалроқ НАТО "Толибон"нинг одамлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабаридан кейин тергов ўтказишга ваъда берган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026