![](http://storage.kun.uz/source/1/MDfN96DE4ng5VJ3XEU8VIqdZOjwJkZcA.jpg)
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун, 15 февраль куни Россия Федерацияси ҳукумат раиси ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигдаги делегациянинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги бизнес-марказида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда томонлар маълумотлар алмашиш ва 2016 йилнинг 25 мартида Москвада бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг 17-йиғилишидаги протокол қарорлар ижросига оид масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик истиқболлари, ҳуқуқий базани янада кенгайтириш, транспорт, илмий-техник соҳалар ривожи, атроф-муҳит муҳофазаси каби бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди.
![](http://storage.kun.uz/source/uploads/2017janfeb/zbrsncn1.jpg)
Комиссия 2017 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифига сифатли тайёргарлик кўриш зарурлиги контекстида мазкур йиғилишнинг аҳамияти катта экани таъкидлади.