17:10 / 18.02.2017
13369

LG G6 смартфони тақдимотгача фош бўлди

Жанубий Кореянинг LG компанияси 26 февралда Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган MWC-2017 кўргазмада янги LG G6 смартфонини тақдим этади. Аммо, у ҳақда барча маълумотлар ошкор бўлиб бўлди. Унга кўра, телефон дизайни унчалик ҳам ўзгармайди.

9to5google нашри янги LG G6 телефонининг суратлари ва хусусиятларини эълон қилди. У турли фокус масофасига эга иккита камера модулига эга. Камералар остида смартфонни ёқиш тугмаси бўлиб, у бармоқ изларини ҳам скан қила олади. 

LG G6 экрани ноанъанавий дисплейга эга бўлади. Унинг бурчаклари эгик шаклда. Бундан ташқари, аввал хабар берилганидек, дисплей томонлари ўлчами 18:9 нисбатда. Аммо, LG янги маҳсулотига нима учундир янги Snapdragon 835 эмас, ўтган йилги Snapdragon 821 процессорини қўйишга қарор қилган. 

9to5google манбаси, шунингдек, LG G6 телефонининг айрим хусусиятларини тасдиқлаган:

Экран: 5,7-дюйм;
Процессор: Snapdragon 821 — 2,4 ГГц частотали 4та ядро;
Хотира: 4 Гб оператив ва 32 Гб ички;
Аккумулятор: 3200 мАс.

Top