11:52 / 23.02.2017
9589

Япония Москвага қарши: Токиодагилар Курилда россиялик ҳарбийлар сони ўсишига норозилик билдирди

Япония Вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга Россия Мудофаа вазирлигининг 2017 йилда Курил оролларига дивизия жойлаштириш бўйича қарорига норозилик баён қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатди.

«Биз Россиянинг шимолдаги 4 оролда олиб бораётган ҳаракатларини синчиклаб кузатмоқдамиз. Ҳозир биз бу ҳудудга дивизия жойлаштирилиши ҳақида қўшимча маълумотлар тўпламоқдамиз. 22 ва 23 февраль кунлари дипломатик каналлар орқали бу борада протест юборамиз», — деган у.

Суга ўз навбатида Курил масаласида Москва ва Токио келишиб олиши учун музокаралар давом эттирилиши тарафдори эканини аён қилган.

Бундан олдинроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва томони Курил бўйича зиддият бўлсада, Токио билан алоқалар ривожланишини қўллаб-қувватлашини билдирганди.

Ўтган ҳафтада Япония бешта Курил оролига ном берилиши муносабати билан Россияга норозилик билдиргани хабар қилинганди.

Top