Жамият | 09:49 / 27.02.2017
7912
1 дақиқада ўқилади

Рекорд. «Ла-Ла Лэнд»нинг 32 ёшли режиссёри «Оскар» билан мукофотланди

«Ла-Ла Лэнд» режиссёри Дэмьен Шазелл АҚШ киноакадемиясининг режиссёрлик иши учун аталган «Оскар» мукофотига муносиб кўрилди.

Совринга, ушбу 32 ёшли режиссёрдан ташқари, Дени Вильнев («Ташриф»), Мэл Гибсон («Виждон нуқтаи назаридан»), Кеннет Лонерган («Денгиз бўйидаги Манчестер») ва Барри Женкинс («Ой шуъласи») даъвогар бўлганди.

Америка кино санъати академияси мукофотларини топшириш бўйича 89-маросимни 49 ёшли таниқли қизиқчи Жимми Киммел олиб бормоқда. Тадбир 13-марта 3,3 минг кишига мўлжалланган Dolby театрида ўтказилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид